

Воқеа клуб автотураргоҳида содир бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, Вишай Шривадданапрабха ("Лестер Сити" эгаси)нинг вертолёти стадионни тарк этиши билан спирал каби айланиб, ерга қулаган. Сривадханапрабха ҳар бир ўйиндан сўнг уйига вертолётда қайтарди. Воқеа "Вест Хэм"га қарши баҳс якунланганидан 1 соат ўтиб рўй берган. Ҳудуд ўраб олинган, стадиондагилар эвакуация қилинди. Воқеа жойида тез ёрдам хизмати ва полиция ишламоқда.
"Guardian" нашрининг маълум қилишича, воқеа жойи олдида йиғлаётган "Лестер" дарвозабон Каспер Шмейхелни кўришган.
"Тулкилар" футболчилари" ижтимоий тармоқларга дуони англатувчи эможилар жойлашмоқда.

"Лестер"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамдардликлар билан тўлиб кетган.




