“Лестер” Чилуэллга ўринбосар излашни бошлади

18 янв 2020, 08:49
Бен ёзги трансферлар вақтида “тулкилар” сафини тарк этади.

“Лестер” Бен Чилуэллнинг ёзги трансферлар вақтида “Челси”га ўтишига ишонмоқда. Шу боисдан клуб унга ўринбосар қидиришни бошлади. “Тулкилар” “Тоттенхэм”дан Раян Сесеньонни олиб келиш имкониятини ўрганмоқда.

Маълум бўлишича, Чилуэлл “Челси” билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Унга “Манчестер Сити”нинг ҳам даъвогар эканлиги айтилмоқда.

Жорий мавсум Бен АПЛ доирасида 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›