“Лестер” “бўрилар” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

1 фев 2020, 08:25
Трансферлар ойнасининг сўнгги дақиқаларида яна бир харид амалга ошди.

“Лестер” “Вулверхэмптон”дан Райан Беннеттни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Агар Беннетт етарли ўйинда майдонга тушса, у ҳолда “Лестер” футболчини мавсум сўнгида 5 млн фунтга сотиб олади.

29 ёшли Беннет марказий ҳимоячи ҳисобланади. У жамоанинг асосий ҳимоячилари Чағлар Суюнжу ҳамда Жонни Эвансга ўринбосар сифатида олиб келинди.

Футболчи жорий мавсум “бўрилар” сафида 11 та ўйин ўтказди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Лестер” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›