

Учрашувнинг 53-дақиқасида "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Наби Кейта оёқларининг сон соҳаси орқа қисмидан жароҳат олди ва алмаштирилди. Ҳозирча унинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ эмас.
25 ёшли футболчи ушбу мавсумда "Ливерпуль" таркибида 7 ўйинда қатнашди. У ушбу ойнинг бошида худди шу жароҳатини даволаб, сафга қайтганди.



