Лерой Сане ЖЧ-2018га бормаслиги ҳақида фикр билдирди

Aslanov Jasurbek
5 июн 2018, 17:16
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Санени ЖЧ-2018га борадиган таркибга киритмади.

"Кеча ва бугун мени қўллаб-қувватлаш учун юборган хабарларингиздан миннатдорман.

Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигимдан хафаман, бироқ бу қарорни қабул қилишим ва кучлироқ бўлиб қайтишим керак. Россияда Германия терма жамоасига омад тилайман. Совринни қўлга киритинг!" - деб ёзади Сане "Твиттер"даги саҳифасига.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/LeroySane19