

"Эдинсон Кавани уни январда қўйиб юборишни сўради, аммо биз "Атлетико" таклифини рад этдик. Курзава? Айни дамда "Арсенал" билан музокаралар ўтказмаяпмиз" - дейди Леонардо.
Кавани 2013 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилади. Форвард жорий мавсум 14та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 1та голли пас берди. 32 ёшли уругвайликнинг шартномаси 2020 йилнинг 30 июнида якунига етади. Миш-мишларга кўра, Эдинсон хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.



