"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи клуб билан янги шартнома тузди.
Бу ҳақда туринликлар расмий сайти эълон қилди.
Бонуччи ва "Ювентус" ўртасидаги янги битим 2021 йилгача амал қилади. Ҳимоячи жорий мавсумда А Сериянинг 12 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди.