UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19Алишер Жалилов ва Эҳсони Паншанбе Тожикистонга қайтди  2 18:01Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган"  2 17:42Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган  1 17:23Olamsport: "Ҳумо" сўнгги ўйинида ҳам ғалаба қозонди, жароҳат ҳам қирол Лебронни тўхтата олмади ва бошқа хабарлар  0 17:13Смоллинг "Рома"да қоладими?  0 16:51Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди  1 16:31ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди  2 16:10Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"  0 15:42Бензема клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ўйнайдими?  4 15:39Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа?  1 15:20"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади  3 15:00Ривожланиш Кубоги-2023. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бу гал россиялик тенгқурлари олдида ожиз қолди  11 14:44Ўртоқлик ўйини. "Бухоро" Россия клуби устидан ғалабага эришди  8 14:20"Ливерпуль" Нико Уильямс учун товон пули тўламоқчи  3 13:59"Бавария" январда Паварни "Интер"га сотишдан бош тортган  0

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз Янгиликлар

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз

Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати давомида доим ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этилмаётган бўлса-да, таъсирли ҳикояларга бой ўтмоқда.

Бугун яна бир қизиқ воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилда Месси Копа Америка финал баҳсида пенальтилар сериясида ўз уринишидан унумли фойдалана олмади ва кубок Чилига йўл олди. Финалдан сўнг Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Шундан сўнг 16 ёшли Аргентиналик ўсмир йигит, Мессига таъсирли хат ёзди.

"Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз – оддий одамлармиз. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизнинг елкангиздаги юкни бор-йўғи бир фоизини ҳам ҳис қилмаган бўлсак. Сиз эрталаб туриб, кўзгуга қараганда тушунасизки, 40 миллион одам сизни идеал формада бўлишингизни кутади. Улар қандайдир сабабларга кўра сиздан идеал бўлишингизни талаб қилишга ҳаккимиз бор, деб ўйлашади.

Қандай қилиб биз сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз ҳали ҳам сизни ҳаммага ўхшаш инсон эканлигингизни, ҳа, такрорланмас иқтидор билан, ҳа, дунёдаги энг зўр ўйинчи, лекин барибир инсон эканлигингизни тушунмасак. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизни мағлубиятлардан сўнг айбдор деб ҳисоблашда давом этсак. Аслида бизнинг ғазабимиз ўйнашида сиз айбдор эмассиз, бу мухлисларнинг шахсий эмоцияси".

Ўзимизга савол беришимиз керак, бу йигитдан талаб қилаётган маъсулиятнинг ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан талаб қиламизми? Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, бутун дунё сизга "терма жамоада ватан учун майдонга чиқишдан кўра ҳозир соҳил бўйида дам олсанг бўлар эди", деб айтаётган бўлса.

Албатта сиз ўзингиз хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин, лекин илтимос, қайтиш ҳақида яна ўйлаб кўринг. Сиздан инсонлар олиб қўйган роҳат ҳиссини қайтариш учун яна шу ишни қилинг ва майдонга қайтинг. Бундай катта босим сиздан ўйин вақтида энг муҳуми, завқ ҳиссидан маҳрум қилади". 

Катта эҳтимол билан сиз болалик даврингизда терма жамоада ўйнашни орзу қилгансиз. Сизни майдонга оқ-мовий рангларда ҳаракат қилаётганингизни кўрсак, бизни ғурур ҳисси тарк этмайди. Майдонда ўйнаётганингизда бизни қандай мағрурлигимизни тассавур ҳам қила олмайсиз, илтимос, қайтинг".



Олти йилдан сўнг Мессига хат юборган йигитча "Лусаил" стадионининг майдонида Мексика дарвозасига иккинчи голни ургандан сўнг Лео Месси билан қучоқлашди ва елкама-елка турди.



Бу йигитчанинг исми эса Энцо Фернандес.

Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +39   

Фикрлар

+13   
30 ноя 17:46:35
Jamshid Mirzayev
Respect!
+11   
30 ноя 18:11:10
Erling Xoland
Respect... Messi bu yil JCH ni yutishing shart.Maradonaga munosib vorisligini isbotla.
+10   
30 ноя 18:01:53
Azizjon Abrorov
Биз фудболни шунинг учун севамиз битмас чексиз мухаббат
Хо бугун шоирлигим тутиб кетвотди
+10   
30 ноя 17:30:56
Ikrom Aliqulov
O'qishga erindim AntiMessichila tafsilotini aytvorasilar
+9   
30 ноя 17:36:50
Islomjon Karimov
Respect !!!
+8   
30 ноя 18:06:53
Barcelona nomer 1
Bek 777@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sanga oxshaganlar ozga sayyoralik db bir nimalarni kutasilar aslida tekinxor bola bu sanlar tan omesan chunki miyyeni 3 dan 2 qismi messi bant qilgan xayolin ishin yurishin uxlashindaxam messi disilar.
Нима Гейналду дийелими?
+7   
30 ноя 17:46:24
France_98
Ikrom Aliqulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'qishga erindim AntiMessichila tafsilotini aytvorasilar
))))
+6   
30 ноя 18:50:31
Mиллиaрдeр
Жуда тугри хат ёзган экан Энсо, мана Месси кайтди ва Энсога голли пас берди. Кимдурла сочим тегди голни мани номимга ёзила деб суда бериб юрибди))))
+6   
30 ноя 17:39:30
Дилшодбек
шунчачи ВАУ
+5   
30 ноя 19:45:26
Shahi
16 ёшли Португалиялик : Роналду илтимос терма жомоадан тезроқ кет сен сиз ҳам уйнай оламиз. Узи эртароқ кетишинг керак эди. Бошқа қайтиб келма илтимос ))))))))))))))))
+3   
30 ноя 20:54:02
Tasirli xar, o'z xalqu uchun xaqiqiy qaxramon
+3   
30 ноя 19:04:21
Islom
Qoyil inson orzu qilsa maqsad qilsa erishadi,
6 yildan keyin termada birga oʻynayapti zoʻr gap yoʻq
+3   
30 ноя 18:19:42
Bu shunchaki o'yin
Mana qanchalik bo'lish lozim. Bizda " men undan zo'r uynayman, men Eldordan yaxshi uynardim...". Bitta cho'p ko'tarvolib viji- viji....
+3   
30 ноя 18:19:23
Илхом Нарбаев
Messini ustdan kulshdi hamma qo'shilib keldi, Messi g'alaba qozondi va emotsyada hato qb qo'ydi endiyam Messi yomon, Xaqiqat qani?
+2   
30 ноя 19:11:51
Jamshid Aja
Mиллиaрдeр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жуда тугри хат ёзган экан Энсо, мана Месси кайтди ва Энсога голли пас берди. Кимдурла сочим тегди голни мани номимга ёзила деб суда бериб юрибди))))
судгаям берибдими, соч маники, демак гол хам маники деб )))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика