Лео Месси: "АҚШ футболи сўнгги йилларда анчагина ўсди"
18 авг 2023 23:14
Янгиликлар
Лео Месси: "АҚШ футболи сўнгги йилларда анчагина ўсди"
"Сўнгги йилларда АҚШдаги футбол даражаси анчагина ошган деб ўйлайман. Бу терма жамоанинг натижалари билан ҳам кўриниб турибди. Терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этди. Таркиби ҳам анчагина рақобатбардош. Исталган рақиб билан ўйнай олади.
Улар ҳам Мексика термаси даражасига яқинлашиб қолишди. Лига Кубоги буни кўрсатиб берди. Финалда Мексиканинг бирорта жамоаси кўриниш бергани йўқ. Бу ҳақда жуда кўп баҳслашиш мумкин, аммо барча учрашувлар тенг курашлар остида ўтмоқда. Исталган жамоа рақибини мағлуб қилиши мумкин.
Лига Кубогидаги ҳолат МЛСда ҳам бўлмоқда. Бу ерда ҳам мезбон жамоалар жуда кучли ўйнайди, меҳмонларнинг ғалаба учун имкониятлари паст. Биринчи ўйиндан кейин ўзим учун жуда кўп маълумотлар олдим", - деди аргентиналик футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар