Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин. Унга терма жамоадан таклиф бор
07 апр 10:48
Янгиликлар
Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин. Унга терма жамоадан таклиф бор
«Челси» афсонаси Фрэнк Лэмпард яна мураббийликка қайтиши мумкин.
Унга Канада терма жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Фрэнк Лэмпард Канада билан ЖЧ-2026 га тайёргарлик кўриши мумкин. Шимолий Америка жамоаси ўз уйида бўлиб ўтадиган мусобақага жиддий тайёргарлик кўришни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпарднинг сўнгги иш жойи «Челси» ҳисобланади. У маълум вақт Лондон жамоасида вақтинчалик мураббий сифатида ишлади.
Маълумот учун, Фрэнк Лэмпардга Шимолий Америка футболи таниш, сабаби у фаолиятини сўнггини МЛСда ўтказган.
Фикрлар