

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ёки "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессидан бирини танлаш сўралди.
"Бу даҳшатли савол! Мен Мессини соф ва табиий истеъдоди учун танлайман. Аммо, Роналдунинг ҳам эришган ютуқлари ақлбовар қилмас", - дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" кеча ЧЛ гуруҳ босқич иккинчи доирасида "Краснодар"ни 4:0 ҳисобида ютди.



