Лэмпард Каванининг трансфери ҳақида гапирди
20 янв 2020 22:25
Янгиликлар
Лэмпард Каванининг трансфери ҳақида гапирди
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Френк Лэмпард ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванининг трансфери ҳақида гапириб ўтди.
“Кавани ажойиб футболчи, мен унга қарши ўйнаганман. Унинг менталилети, спортга бўлган муносабати менга ёқади. Унинг трансфери билан боғлиқ вазият қандай давом этади кузатамиз. У тажрибали футболчи, таркибмиздаги бир қатор футболчилар ҳам етарли тажрибага эга. Умуманн олганда эса жамоамиз ёш, шу боис унинг тажрибаси бизга асқотиши мумкин. Баъзида ёш футболчилар майдонда тажрибалиларнинг ёрдамига муҳтож бўлишади”, дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Кавани 2013 йилнинг ёзидан буён ПСЖ таркибида тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда уругвайлик футболчи ПСЖ таркибида барча турнирларда (14 та учрашув) бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар