Лэмпард фаолиятида илк марта четлатилди

Mirjalol Normatov
16 сен 2018
"Дерби Каунти" Чемпионшипнинг 7-тури доирасида "Ротерхэм"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув ўтаётган вақтда "Дерби" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард техник зонада захира ҳаками билан баҳслашгани учун четлатилди.

40 ёшли англиялик фаолиятида илк марта четлатилди. Френк ушбу мавсум бошланишидан олдин жамоа бошқарувини ўз қўлига олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail