Лэмпард: “Агар вазиятлардан унумли фойдалана олмасак, умуман ғалаба қозона олмаймиз”

18 фев 2020, 08:29
“Челси” устози МЮдан қабул қилинаган мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

“Бу биз учун оғир кеча бўлди. Биз голсиз ютқазишга лойиқ эмасдик. Бундай ҳолат тинмай такрорланмоқда. Қанча зарба бердик билмайман. Аммо битта нарса 100 фоизга аниқ: агар вазиятлардан унумли фойдалана олмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Бу ҳақида ҳар аҳфта гапиришга тўғри келмоқда. Ўз жамоа шаънига танқид ёғдиришим мумкин. Батшуайи учун бугун осон ўйин бўлмади. Ҳужумчиларнинг ўйини уларнинг берган зарбаларига қараб белгиланади. Биз жуда кўп вазиятларни кўкка совуряпмиз. Бутун мавсум Тэмми Абрахамга суяниб бўлмайди-ку ахир”, — дейди Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC Sport