Леманн Бундеслига клубида иш бошлади

29 янв 2019, 08:40
Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Йенс Леманн Бундеслигада иш бошлади.

У “Аугсбург” клубининг мураббийлар штабига кирди. Леманн жамоа билан 2020 йил ёзига қадар шартнома имзолади. Собиқ дарвозабон клуб бош мураббийи Мануэль Баумга ёрдамчилик қилади. Эслатиб ўтамиз, Леманн ўз вақтида Лондоннинг “Арсенал”ида Арсен Венгернинг мураббийлар штабида фаолият олиб борганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Аугсбург” расмий сайти