Легионерларимиз. Ғофуров жамоаси ярим финалга йўлланма олди

Iskandarov Abdulaziz
3 янв 2022, 19:11
Тажрибали ҳимоячи Асрор Ғофуров бу йилдан фаолиятини Бангладеш чемпионатида давом эттирмоқда.

У “Саиф Спортинг” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Ғофуров жамоаси билан Бангладеш кубоги ярим финалига йўлланма олди. Чорак финал баҳсида у “Свидҳината”га қарши ўйнади. Ўзбек дербиси остида кечган баҳс 2:0 ҳисобида “Саиф” жамоасининг ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа, “Саиф Спортинг” 6 январь куни Моҳемеддан Дакка”га қарши ярим финал баҳсида майдонга тушади. 

Чорак финал

“Саиф” – “Свидхината” – 2:0

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia