UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди Янгиликлар

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
28 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 10-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда ўз майдонида «Амкар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Москванинг «Локомотив» клуби ўз учрашувини 30 сентябрь куни ўтказади. Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳаракат қилади.

ҚОЗОҒИСТОН
29 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Шахтёр» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Иртиш» ғалаба қозонган. Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи, Камолиддин Мурзоев ҳам ҳаракат қилишидан хабарнингиз бор. Эътиборлиси, «Иртиш»га ғалаба келтирган голга айнан иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилган Мурзоев 88-дақиқада муаллифлик қилган.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар сафарда «Қайрат» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги ҳар иккала легионер футболчи 90 дақиқадан ҳаракат қилишди.

ХИТОЙ
28 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Шанхай Шенхин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец мазкур турда ўз майдонида «Шанхай Шенхуа» клубига қарши кечган учрашувда ўз жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
28 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 28 сентябрь куни сафарда «Геонгнам» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқада ҳаракат қилди. Эътиборлиси «Сеонгнам»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда ғалаба тўпига учрашувнинг 88-дақиқасида айнан Жепаров муаллифлик қилган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 8-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Карабах» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасига киритилмади.

БАА
27 сентябрь куни БАА чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 3-тур ўйинида ўз майдонида «Ал Жазийра» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика