UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Легионерлар. Шукуров ва Ғаниев жамоаларида мағлубиятлар Янгиликлар

Легионерлар. Шукуров ва Ғаниев жамоаларида мағлубиятлар

Туркия Суперлигаси 15-турида “Карагюмрук” сафарда “Аданадемирспор” билан баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар сафида Эмре Акбада дублга эришган бўлса, фотиҳликлардан Фабио Борини рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Отабек Шукуров 75-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнини 20 ёшли хавбек Самед Онур эгаллади.

Андреа Пирло шогирдлари ҳозирда чемпионат жадвалида 13 очко билан 19 иштирокчи ичида 17-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувини 28 декабрь (20:00) куни “Трабзонспор”га қарши ўтказади.

БАА чемпионати 12-турида “Шабаб Ал Аҳли” ўз майдонида “Банияс”ни қабул қилиб, 1:2 натижаси билан имкониятни бой берди.

Баҳсда ҳисобни мезбонлар ҳимоячиси Волид Аббос очган бўлишига қарамай, рақиблар вазиятни ўнглади ва аргентиналик Гастон Алварес ҳамда Сухайл Ал Нообининг голлари эвазига ғалабани илиб кетди. Дубайликлар сафида Азизжон Ғаниев учрашувни тўлиқ ўтказди.

“Шабаб Ал Аҳли” ҳозирда мусобақа жадвалида 25 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Шаржа” эса 1 очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Ғаниев ўйнаётган жамоа кейинги турни 23 январ (18:15) куни “Ажман”га қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика