Лавесси оёққа турди ва "Бордо"га қарши ўйнаши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 окт 2014, 16:07
ПСЖ ҳужумчиси Эсекьель Лавесси жароҳатидан қутилди ва "Бордо"га қарши Франция чемпионатининг 11-турида иштирок этиши мумкин.

29 ёшли футболчи жароҳат туфайли 1 ойни ўтказиб юборди.

"У бутун ўйин майдонда бўлишга тайёр эмас. Асосий таркибда чиқишини ўйлаб кўрамиз, аммо хар қандай ҳолатда ҳам Лавесси учрашувда иштирок этади" - дейди Лоран Блан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com