Лаутаро Мартинеснинг агентлари "Барселона" вакиллари билан учрашади

Alisher
10 дек 2019, 11:54
Тез орада "Интер" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Каталонияликлар Миланда Лаутаро Мартинеснинг агенти билан музокаралар ўтказишади.

"Барселона" 22 ёшли форвардни январда 33 ёшни қаршилайдиган Луис Суареснинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

Мартинеснинг "Интер" билан тузган шартномаси 2023 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Лаутарога шунингдек "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›