

"Аргентина терма жамоаси рақобатбардош бўлади. Биз мусобақага жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Европа грандлари билан ўйинларда ўз кучимизни кўрсатиб бўлганмиз. Мен Бразилия ва Францияни фаворит, деб биламан. Уларда кучли футболчилар талайгина",- дея Мартинесдан иқтибос келтиради TyC Sports.
Маълумот учун, Аргентина "С" гуруҳида Саудия Арабистони, Мексика ва Польша билан беллашади.



