UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

Ласарте: "Гризманн бошқа жамоа топиши керак" Янгиликлар

Ласарте: "Гризманн бошқа жамоа топиши керак"

"Реал Сосьедад"нинг собиқ устози Мартин Ласарте "Барселона" форварди Антуан Гризманнинг ўйинлари ҳақида тўхталди.

"Гризманн ҳудди барча мағлубиятларда айбдордек бўлиб қоляпти. Унга оғир. У бошқа жамоа топиши керак.

Гризманннинг тақдири ҳам сўроқ остида, чунки "Барселона" ҳам шундай ҳолатда. Бошқа айбдор топиш керак. Чунки мағлубият учун алоҳида жавоб берадиган инсонлар бор.

Антуан жамоага сўнгги бўлиб келди, у учун клуб катта сумма тўлади. Ҳудди улар оғир бир рюкзакни елкасига ортгандек бўлишди.

Гризманн жуда ҳам тушкунлигини кўряпман. Гризманни яхши биладиган инсонлар унинг позитив инсонлигини ва доимо кулиб юришини яхши билади. У "Барселона"да бахтсиз.

Менимча, "Барселона" Суаресни йўқотишдан кўпроқ қўрқади. Жуда ҳам. Барча Мессига ўйнайди. Барча юк Мессига берилганидан кейин Гризманн ҳам ўзини қулай ҳис қилмаяпти.

Озгина кутиш керак. Ёки у жамоасини ўзгартиради ёки жамоага мослашиб олади. Нима учун йўқ? У ўзи учун яхши бўлган бошқа вариантни қидириши керак. Чунки Гризманн ҳали ривожланишдан тўхтамайди", - деди мураббий.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика