

"Биз давом этамиз, лойиҳани мен тез-тез гаплашадиган Флорентино Перес билан бирга ривожлантирамиз.
Бу Европа футболини қутқариш йўли. Очиғи, биз миллий лигаларни барбод қилмасдан, лойиҳани Европа футболи доирасида мослаштиришимиз керак. Улар биз учун фундаментал аҳамиятга эга.
Биз Европа футболини Европа Иттифоқи ташқарисидаги давлатлар қўлига тушишига йўл қўя олмаймиз. ПСЖ ва "Манчестер Сити"да пул босадиган ускуна бор ва биз бунга қарши курашяпмиз.
Нафақат уч клуб ["Барселона", "Реал" ва "Ювентус"] бизни қўллаб-қувватламоқда, балки ҳозирда жим турган бошқа клублар ҳам", - дейди Лапорта.



