Лапорта Мессининг қайтиши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб берди

Eldor Akmurzayev
29 мар 2022, 08:10
“Барселона” президенти Жоан Лапортага ПСЖ форварди Лионел Месси ҳақида савол берилди.

- Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли борми?

- Лео ва унинг атрофидагилардан бу борада ҳеч қандай хабар олмадим. Айни дам унинг қайтиши ҳақида ўйламаяпмиз. Шаклланаётган ёш жамоани қурмоқдамиз.

Лео бу Лео, у жаҳоннинг энг зўр футболчиси, аммо унинг қайтишини режалаштирмаяпмиз. Бироқ, бу амалга ошса, орқага қадам бўлмайди”, дейди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport