Лапорт: "Болалигимдан Франция терма жамоасида ўйнашни орзу қилганман"

Aslanov Jasurbek
30 сен 2016, 10:21
"Атлетик" ҳимоячиси Эмерик Лапорт Франция терма жамоасини танлаш қарори ҳақида фикр билдирди.

Испания терма жамоаси ҳам футболчига даъвогар эди, аммо у "учранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам таклифини қабул қилди.

"Жуда мамнунман. Болалигимдан Франция терма жамоаси сафида ўйнашни орзу қилганман. Испания терма жамоаси вакиллари билан боғланганим ҳақида гапиришга ҳожат йўқ" - дейди Лапорт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca