"Ланс" "Монпелье" тўпурарини сотиб олди

Оқил Абдубарноев
21 авг 2023
Элье Ваи "Челси"ни эмас, "Ланс"ни танлади.

"Монпелье" ўз тўпурарини 35 миллион еврога сотди.

Ҳужумчи Франция чемпионатининг сўнгги мавсумида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Хабарларга кўра, "Челси", "Вест Хэм" ва "Айнтрахт" ҳам Ваига даъвогарлик қилган.

Лига 1'да ўтган мавсум ҳужумчи 33 ўйинда 19 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Эльенинг янги клубида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўп тепади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: rclens.fr