"Ланс" жамоадан кетиши кутилаётган Дансо ўрнига Португалия клубидан ҳимоячи олиб келмоқчи
17 янв 2024 18:53
Янгиликлар
"Ланс" жамоадан кетиши кутилаётган Дансо ўрнига Португалия клубидан ҳимоячи олиб келмоқчи
Франциянинг "Ланс" жамоаси "Арока" ҳимоячиси Рафаэль Фернандешга қизиқмоқда.
21 ёшли ҳимоячи Кевин Дансога ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Transfermarkt портали унинг трансфер суммасини 700 минг еврога баҳолаган.
Championat.asia маълумотларига кўра, Кевин Дансо ушбу трансфер ойнасидаёқ жамоадан кетади. У 30-40 млн евро атрофидаги суммага сотилиши кутилмоқда. Аввалроқ Дансога "Бавария" ва ПСЖ қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Рафаэль Фернандеш жорий мавсум "Арука" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 марта огоҳлантирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар