

Манба берган хабарга кўра, айни дамда ҳеч бир клуб 25 ёшли австриялик учун таклиф билан чиқмаган.
Дансо 2021 йилдан бери "Ланс" жамоасида ўйнамоқда. Ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказди. Transfermarkt портали унинг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Ланс" жамоасида Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиларидан бири, Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши ёш футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ўйнайди.



