

Журналист Жерар Ромеронинг хабарига кўра, 26 ёшли ўйинчининг агенти Жорже Мендеш мижозининг хизматларини Португалия клубларига таклиф қилган.
Французнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Лангле 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



