Ламин Ямалдан яна бир рекорд

Omonjon To`xtamirzayev
20 сен 2023
"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямаль Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Антверпен"га қарши ўйинда (5:0) майдонга тушди.

Футболчи 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва Каталония клуби тарихидаги ЕЧЛ учрашувида иштирок этган энг ёш футболчига айланди. 

ЕЧЛнинг ёш дебютантлари рўйхатида "Боруссия Дортмунд" аъзоси Юссуфа Мукоко етакчилик қилмоқда. У 16 ёш ва 18 кунлигида Чемпионлар Лигаси ўйинида қатнашган. Испаниялик эса 16 ёш ва 68 кунлик эди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia