Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум

Khoja
22 ноя 2024, 10:06
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.

Келишув 6 йилга мўлжалланган бўлиб, футболчининг маоши ҳар мавсум ошиб боради. Испаниялик ҳужумкор футболчининг товон пули эса 1 миллиард евро қилиб белгиланилади.

Жорий мавсум 17 ёшли футболчи барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 8 та голли узатма бор. Ямалнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com