Ламин Ямаль "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2025, 18:24
"Барселона" футболчиси Ламин Ямаль келажакда "Реал"га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Кун келиб "Реал"га ўтиш? Ҳеч қанақасига. Бунинг буткул имкони йўқ. Умуман йўқ. "Реал" Мадрид — йўқ".

Эслатиб ўтамиз, Ямаль — "Барселона" тарбияланувчиси. "Кўк-анорранглилар" сафида у 83 та ўйинда 18 та гол урган ва 22 та голли узатма етказиб берган. 17 ёшли вингернинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.

Қаерлардадир, бу интервьюни ўқиган Луиш Фигу ёш ҳамкасбига "Ҳеч қачон, ҳеч қачон дема", деган бўлса ажаб эмас...

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо

Сўнгги янгиликлар

Барча ›