

Бу Лам учун ЕЧЛ доирасидаги 103-ўйин бўлди. «Бавария» футболчилари учун бу мутлоқ рекорд ҳисобланади. Клуб собиқ посбони Оливер Кан ҳисобида ҳам айнан шунча ўйин мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Филипп Лама бу мавсум тугагач футболчилик фаолиятини якунлайди.




