Лам: "Бавария"нинг мақсади - Германия Кубоги финали"

Aslanov Jasurbek
24 апр 2017
"Бавария" ҳимоячиси ва сардори Филипп Лам Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши бўлиб ўтадиган Германия Кубоги ярим финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди.

"Боруссия"да иқтидорли футболчилар бор, айниқса ҳужумда. "Бавария"нинг асосий мақсади - Германия Кубоги финали. Берлиндаги финалда ўйнаш - бу энг катта истагимиз.

Ульрайхнинг ўйини? Сўнгги учрашувларда у жуда яхши ўйнади. Жамоа унга ишонади" - дейди Лам.

"Бавария" ҳамда "Боруссия" ўртасидаги учрашув 26 апрель куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com