

"The Telegraph" хабарига кўра, "Ливерпуль" футболчиси Адам Лаллана келажаги борасида бир қарорга келган. 31 ёшли хавбек "қизиллар" билан ёзда якунига етадиган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Шу боисдан у ўзига жамоа изламоқда.
Ҳозирча унга "Лестер" асосий даъвогарлик қилмоқда. "Тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерс собиқ футболчиси билан яна бирга ишлаш ниятида.
Лаллана ушбу мавсумда жамоанинг асосий таркиби футболчиси ҳисобланмаяпти. Унинг ҳисобида АПЛнинг 14 ўйини, 1 гол ва 1 ассистентлик бор.



