ЛаЛигада истеъфо юз берди

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2019, 17:55
"Сельта" раҳбарияти бош мураббий Фран Эскрибага чиқиш эшикларини кўрсатди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Эскриба "Сельта" бошқарувини 2019 йилнинг мартида ўз қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа 24 учрашувда қатнашиб, 6 ғалаба, 7 дуранг ва 11 мағлубият қайд этди.

"Сельта" айни дамда ЛаЛигада 2 ғалабага эришган ҳолда 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/rccelta