ЛаЛига клуби янги бош мураббий номини эълон қилди
03 июн 2018 14:22
Янгиликлар


ЛаЛига клуби янги бош мураббий номини эълон қилди
"Эспаньол" расмий сайтида клубнинг асосий жамоасига янги бош мураббий тайинлангани эълон қилинди.
Энди жамоани 48 ёшли Хоан Франсеска Феррара Сицилия (Руби) бошқаради. Келишув 2 йилга мўлжалланган.
Сўнгги мавсум Руби "Уэска"ни Сегундадан ЛаЛигага олиб чиқди. Испаниялик бунгача "Леванте", Хихоннинг "Спортинг" клубларида ишлаган.
"Эспаньол" якунланган мавсумда Испания чемпионатида 13-ўринни эгаллади. Апрель ойида клуб раҳбарияти Кике Санчес Флорес билан хайрлашган эди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар