A Bola хабарига кўра, "Вулверхэмптон" футболчиси Диогу Жота фаолиятани Италияда давом эттириши мумкин.
Унга Римнинг "Лацио" клуби даъвогарлик қилмоқда. Португалиялик форварднинг ўзи ҳам трансферга қарши эмас, у ЕЧЛда ўйнашни истайди. Маълумот учун, Жотанинг Англия клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.