"Лацио" вингери "Ювентус"га ўтиши мумкин
15 апр 2024 18:04
Янгиликлар
Римнинг "Лацио" клуби вингери Фелипе Андерсон Туриннинг "Ювентус" жамоасига ўтиши мумкин, дея хабар берди "Tuttomercatoweb".
Хабар қилинишича, "кекса синьора" 31 ёшли Андерсонга йилига 4 миллион евро маош, бонуслар билан бирга уч йиллик шартнома таклиф қилган. Шу билан бирга, "Лацио" бразилиялик футболчига йилига 2,5 миллион эвро тўлашга тайёр. Амалдаги шартномаси шу ёзда тугайдиган вингер "Ювентус" билан шартнома имзолашга тайёр.
Фелипе Андерсон жорий мавсум "Лацио" таркибида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар