"Лацио" ва "Сампдория" Бендтнерга қизиқяпти

Aslanov Jasurbek
28 апр 2016
Ҳужумчи Никлас Бендтнер "Лацио" ва "Сампдория" қизиқишлари доирасида.

Икки кун олдин "Вольфсбург" даниялик футболчи билан шартномани бекор қилган эди.

Футболчи вакиллари "Лацио" ва "Сампдория" билан боғланишга улгурди, аммо иккала клуб ҳам мавсум якунланганидан сўнг якуний қарорни эълон қилади.

28 ёшли ҳужумчи "Ювентус" сафида  А Серияда ўйнашга улгурган. Жорий мавсумда Бендтнер Бундеслиганинг 13 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato