"Лацио" тажрибали футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради

Mirjalol Normatov
31 мар 2020, 23:32
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Лацио" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Штефан Радуга янги шартнома таклиф қилади. Римликлар тажрибали ҳимоячини 2022 йилнинг ўрталарига қадар жамоада олиб қолишмоқчи. Бу ҳақида "La Gazzetta dello Sport" нашри маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли руминиялик футболчи "Лацио" сафига 2008 йилда Бухарестнинг "Динамо"сидан келиб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport