"Лацио" президенти Саррининг фаолиятидан қониқмоқда

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2021, 21:28
"Бургутлар" мутахассис билан шартномани узайтирмоқчи.

"Лацио" президенти Клаудио Лотито жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг ишидан қониқиш ҳосил қилаётганини билдирди.

"Сарри билан яхши муносабатдаман, биз ҳар куни мулоқот қиламиз ва бу саёҳатни бирга давом эттиришни хоҳлаймиз. Кейинчалик нима бўлишидан қатъи назар, бу табиий жараён бўлади, ҳеч қандай муаммо йўқ", – деди функционер.

Жамоа ҳозирда 12 турдан сўнг 21 очко билан А Серия турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›