"Лацио" "Клермон" форвардига қизиқмоқда

Alisher
23 фев 2022
"Лацио" "Клермон" ҳужумчиси Муҳаммад Байога қизиқмоқда.

Римликлар 23 ёшли гвинеяликни 32 ёшли Чиро Иммобилега ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Байо 2021/22 йилги мавсум "Клермон" таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt форвардни 10 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com