"Лацио" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди

Alisher
6 июл 2020, 15:55
Римликлар таркибида навбатдаги йўқотиш.

Римнинг "Лацио" жамоаси ярим ҳимоячиси Хоакин Корреа камида 3 ҳафтага сафдан чиқди.

Корреа тиззасидан жароҳат олган. Симоне Инзаги А Сериянинг яқин ўйинларида Хоакиннинг хизматларидан фойдалана олмайди.

Корреа жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›