Ла Лига. "Валенсия" - "Реал Мадрид": учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Omonjon To`xtamirzayev
20 сен 2021, 02:19
Испания чемпионати 5-тури доирасида "Валенсия" — "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ҳисобда ортда қолаётган меҳмонлар сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб уч очкони илиб кетишди. 

86-дақиқада Винисиус Жуниор ҳисобни тенглаштирди ва 2 дақиқа ўтиб, айнан унинг узатмасидан кейин Карим Бензема ғалаба тўпини киритди. 

Шу тариқа, "Реал Мадрид" Ла Лига етакчисига айланди, Винисиус эса ўйиннинг "энг яхши футболчиси" деб топилди.  


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›