

Турни "Севилья" - "Гранада" учрашуви очиб беради. Айни вақтда севильяликлар тўртинчи ўринда боришмоқда ва етакчи "Реал"дан 12 очкога ортда қолмоқда.
Шанба куни эътиборга лойиқ уч муҳим беллашув "Мальорка" - "Атлетико" ҳамда "Реал" - "Хетафе" учрашуви бўлиб ўтади. "Қироллик клуби" сафида ҳимоячилар Эдер Милитао ва Ферлан Менди катта эҳтимол билан ўйинни ўтказиб юборади. Жамоанинг машғулотлраида Ферлан иштирок этмаган. Маълумотларга кўра, мураббийлар штаби Мендига дам беришга қарор қилган. Милитао эса "Челси"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади, шунинг учун Анчелотти Алаба-Начо жуфтлигига қўшимча вақт бермоқчи.

Шунингдек, "Бавария"ни додини берган "Вильярреал" ўз майдонида "Атлетик Бильбао"ни қабул қилади. Еттинчи ва саккизинчи поғонадаги жамоалар тўқнашуви томошабоп бўлишига ишончимиз комил. "Матрасчилар" ҳисобида ҳам 57 очко мавжуд ва улар ҳали 2-ўриндан умид узишгани йўқ. ЕЧЛ чорак финалида ҳам муносиб ўйин кўрсатган "сувости кемаси" эса 6-ўриндаги "Реал Сосьедад"дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Тунда ЕЛ 1/4 финалида "Айнтрахт"га қарши дуранг қайд этган "Барселона" якшанба куни чемпионат доирасида сафарда "Леванте" билан рўбаро келади.
Турни эса душанба оқшомида "Райо Вальекано" – "Валенсия" баҳси ёпиб беради.
Испания чемпионати, 31-тур



