

Зинедин Зидан шогирдлари Ла Лига доирасидаги ўйинларда 17 октябрдан буён биринчи марта рақиб дарвозасига йўл топа билишмади – ўшанда жамоа "Кадис"га мағлуб бўлганди (0:1).
Барча мусобақаларни инобатга оладиган бўлсак, "Реал" 5 декабрдан буён рақиблари дарвозасини ҳеч бўлмаса бир марта ишғол қилаётганди. 1 декабрь куни "қаймоқранглилар" ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Шахтер"га имкониятни бой беришганди (0:2).
Навбатдаги учрашувни "Қироллик клуби" Испания Суперкубоги доирасида Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига қарши, 14 январь, куни ўтказади.



