UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Ла Лига. "Реал Мадрид" аутсайдер дарвозасига йўл топа олмади Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" аутсайдер дарвозасига йўл топа олмади

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Кадис" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Кадис" 0:0 
"Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳи

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди (Начо, 82), Кроос, Каземиро, Вальверде (Йович, 70), Васкес, Бензема, Азар, Винисиус Жуниор.

"Кадис" – Ледесма, Акапо, Кала, Фали Хименес, Эспино, Алехо (Чапела, 71), Йонссон (Бастида, 85), Аларкон (Маркос Мауро, 90), Алекс Фернандес, Лосано (Негредо, 46), Собрино.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (26), Кала (64).


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


60-дақиқа. Акапо "Реал"нинг ҳужумдаги узлиги комбинацияси гол билан якунланишига йўл қўймади. 

55-дақиқа. Тони Кроос узатган тўпни Эден Азар  дарвозага тўғрилаб юбормоқчқч эди, аммо кипер ўз ўрнида. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1-дақиқа. Тони Крооснинг йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади ва ҳакам жамоаларни танффусга таклиф қилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. Мезбонлар бундай қарордан норози. 

44-дақиқа. Энтони Лосано тўпга етолмагач, Милитаога нисбатан қўполлик ишлатаётганида ўзи жароҳат орттириб олганга ўхшайди. Футболчи ёрдамга мухтож бўлиб, майдонда ётибди.  

40-дақиқа. Каземирога нисбатан Рубен Собрино қоида бузди. Ушбу контакт ҳакамнинг ёнгинасида рўй берди.  

35-дақиқа. Тўпга нимадир бўлди ва у яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Натижада "ўзгариш" юз берди. 

32-дақиқа. Васкес жамоадоши Азардан узатмадаги хатоси учун узр сўраб қўйди. 

31-дақиқа. Милитао тўпга чиқиб келаётган дарвозабонга бориб урилди ва ҳакамнинг ҳуштаги чалинди. 

30-дақиқа. Эден Азарга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбасини Тони Кроос амалга оширади. 

30-дақиқа. Майда фоллар кўпайиб кетаётгандек. 

27-дақиқа. Милитао рақиб ҳужумчисини тўп учун курашда "еб юборди". 

26-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро рақибнинг кескин қарши ҳужумини тўхтатиш учун очиқчасига ташланиб, қоидани бузди. 

23-дақиқа. Феде Вальверденинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўққизлигига кетаётганди, кипер ҳам чиройли сейв амалга оширди. Бурчак зарбаси

21-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. 

20-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпни Куртуа эгаллаб олмоқда. 

18-дақиқа. Ферлан Мендининг ўнг оёқда берган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.  

17-дақиқа. Винисиуснинг ажойиб пасидан кейин Бензема зарба учун қулай вазиятга чиқиб борди, унинг уринишини дарвозабон қайтарди, кейин эса Васкес ва Вальверде зарба йўллай олишмади.  

15-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Тони Кроос зарба билан якунлашга қарор қилди, лекин германиялик йўллаган тўп анча юқорига йўл олди.  

13-дақиқа. Кетма-кет икки бор мезбонлар вакиллари йиқилганида ҳакам қоида бузилмади деб топди ва "Кадис" футболчиси йиқилганда, Милитао қоидани бузди деб топгани "Реал" футболчиларига умуман ёқмади. 

10-дақиқа. Карлос Акапо ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди. 

Узатмадан кейин "Реал" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, бироқ Васкес тўпни шеригига етказиб бера олмади. Оқибатда меҳмонлар яна бурчак зарбаси ишлаб олишди.  

8-дақиқа. Энди "Кадис" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. 

Бурчакдан узатилган тўпни Вальверде тўхтатиб ўтирмай, дарвозага йўллади, ноаниқ...

7-дақиқа. Илк хавфли вазият меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди. Винисиуснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

6-дақиқа. "Реал" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилиб, тўпни дарвозабон эгаллаб олишини таъминлашди. 

3-дақиқа. "Кадис" ҳужумга ўтишга уринди, аммо тўп оширишдаги хато сабаб уриниш охирига етмай қолди.

"Реал" дарҳол тўп назоратини ўз қўлига олмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

"Реал Мадрид" — "Кадис"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Кроос, Каземиро, Вальверде, Васкес, Бензема, Азар, Винисиус Жуниор.

"Кадис" – Ледесма, Акапо, Кала, Фали Хименес, Эспино, Алехо, Йонссон, Аларкон, Алекс Фернандес, Лосано, Собрино.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 18-тур

20/12/2021, 01:00

0
:
0
Тугади

Кадис

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 38818 томошабин

Бош ҳакам: Jaime Latre

45'
90'
26'  Каземиро
70'  Федерико Вальверде (Лука Йович)
82'  Ферлан Менди (Начо Фернандес)
46'  Энтони Лосано (Альваро Негредо)
64'  Кала
71'  Иван Алехо (Иван Чапела)
85'  Йенс Йонссон (Альваро Бастида)
90'  Томас Аларкон (Маркос Лопес)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика