UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5

Ла Лига ўйинлари Мексикада ўтказилиши мумкин Янгиликлар

Ла Лига ўйинлари Мексикада ўтказилиши мумкин

Теглар :  Ла Лига
Ла Лиганинг Мексикадаги вакили Нуньо Перес-Планинг таъкидлашича, Лига раҳбарияти Испания чемпионати ўйинларини ушбу мамлакатда ўтказишни режалаштирмоқда.

“Ла Лига катта потенциалга эга. Биз бу чемпионат ўйинларини бемалол Испаниядан ташқарида ўтказишимиз мумкин. Бунинг учун Мекс жуда қулай вариант. Биз Ла Лига учрашувларини АҚШда муваффақиятли ўтказганимиздан кейин Мексикада ҳам бу каби учрашувларни ташкил этишни режа қилаяпмиз. Сабаби Мексика ва Испаниянинг маданияти бир бирига яқин ва боғлиқ. Кўплаб мексикаликлар Ла лигада тўп тепишади. 

Монтеррей ва Тихуана  - биз учрашувларни ўтказишни истаётган икки муҳим шаҳар. Ушбу шаҳарларда ўйинларни муваффақиятли ўтказамиз ва барча ноаниқликларга чек қўямиз,” дейди Перес-Пла.

Эслатиб ўтамиз, Испания лигаси Американинг Relevent компанияси билан 15 йиллик келишувга эришган. Шартномага кўра Ла Лиганинг бир қатор ўйинлари АҚШда ўтказилиши кўзда тутилган.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика