

"Marca" нашри хабарига кўра, "Хетафе" устози Хосе Бордалас Испания чемпионати 2018/19 йилги мавсумининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ўтган мавсум якунида 55 ёшли мутахассис "кўклар" билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасидан ўрин эгаллаганди (4-ўриндаги "Валенсия" билан 2 очколик тафоввут). Давом этаётган мавсмда эса "Хетафе" Европа Лигаси гуруҳ босқичини муваффақият билан якунлаб, плей-оффга йўл олди. Жамоа Испания чемпионатининг якунланган 17 туридан кейин 4-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бордалас "Хетафе" бошқарувини 2016 йилда қабул қилиб олганди.




